ЎзА Ўзбек

12.09.2018 18:29 Чоп этиш версияси

Тахтақорача довонида сайёҳлик ахборот маркази очилди

Самарқанд вилоятининг Ургут тумани ва Қашқадарёнинг Китоб туманини боғлаб турувчи Тахтақорача довонида сайёҳлик ахборот маркази очилди.

Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизматининг маълум қилишича, Тахтақорача довонида сайёҳлик инфратузилмасини такомиллаштириш, маҳаллий ва хорижлик туристларга кенг имкониятлар яратиш борасида тегишли дастур асосида иш олиб борилмоқда.

Ахборот маркази ҳам ана шу дастурда белгиланган чора-тадбирлар ижроси юзасидан ташкил этилди. Бу ерда сайёҳлар ўзлари учун зарур маълумотларга эга бўлиши мумкин.

Шунингдек, довонда мобиль санитария ва гигиена шохобчалари ҳам ўрнатилди.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
2 491