ЎзА Ўзбек

19.08.2018 22:35 Чоп этиш версияси

Тахиатошликлар Давлат хизматлари маркази фаолиятидан розими?

Тахиатошликлар Давлат хизматлари маркази фаолиятидан розими?

Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари замон билан ҳамнафас равишда фаолият кўрсатмоқда.

Айниқса, Давлат хизматлари маркази туманда имкони чегараланган, кекса ва ногирон фуқаролар томонидан телефон орқали қилинган мурожаатлари бўйича, керакли хизматларни хонадонларига бориб сайёр тартибда давлат хизматларини кўрсатиш тадбирлари амалга ошираётгани кўпчиликка манзур бўлаётир.

Жорий йилнинг 10-август куни 1975 йилда туғилган 1 гуруҳ ногирони Райҳан Аметова соғлиги туфайли ўзи мустақил равишда турли идораларга бора олмаётгани айтиб мурожаат қилди. Телефон орқали қилинган мурожаатдан сўнг марказ мутахассислари ушбу хонадон эгасининг “Оила аъзолари билан бирга яшаб келаётган хонадонининг кадастр ҳужжати ёки ҳокимнинг турар жой қуриш учун ер ажратиш тўғрисидаги қарори мавжуд эмаслиги, бир неча йиллардан бу ҳақда турли ташкилотларга мурожаат қилганини, аммо ўз ечимини топмасдан келаётгани”, ҳақидаги билдиришномасини ижобий ҳал этди.

Яъни, сайёр давлат хизматини кўрсатиш учун шу куннинг ўзидаёқ давлат хизматлари ходимлари унинг хонадонида бўлишди. Райҳан Аметовага қишлоқда жойлашган хонадонига эгалик ҳуқуқини бериш бўйича хизмат кўрсатилди.

Тахиатош тумани Давлат хизматлари маркази томонидан сайёр давлат хизматлари кўрсатиш тартиби мунтазам йўлга қўйилган.

А.Оразимбетов,
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Тахиатош тумани Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи

ЎзА
6 089