Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов фаолиятида муаммога дуч келаётган тадбиркорларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.

Вилоят ҳокимлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни тадбиркорлар билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқот йўлга қўйилиб, уларнинг қонуний талабларини ҳал этишга йўналтирилган “Тадбиркорлар қабули” ташкил этилгани соҳани янада юксалтириб, ишбилармонларнинг янги-янги ғояларини қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлмоқда. Жумладан, ўтган йили ўтказилган қабулларда 495 тадбиркорлик субьектининг 518 та муаммоли масаласи ўртага ташланди. Шунингдек, 687 хусусий сектор вакили ёзма, электрон, оғзаки ва ишонч телефонлари орқали мурожаат этиб, муаммосига ечим топишда вилоят раҳбаридан ёрдам сўради. Бу масалаларнинг аксарияти мутасадди идоралар раҳбарлари иштирокида муҳокама этилиб, ечими топилди. Муддат талаб этиладиган таклиф ва масалаларни ўрганиб ҳал этиш юзасидан тегишли тадбирлар белгиланиб, ижроси қатьий назоратга олингани ўз самарасини бермоқда.

8.jpg

– Президентимиз ташаббуси билан кейинги йилларда тадбиркорликни ривожлантиришга таьсир этадиган қатор муаммолар бартараф этилди, – деди вилоят ҳокими учрашувда. – Сизларни ўйлантираётган масалаларни ечишнинг шаффоф усули яратилди. Ер ажратиш масаласи очиқ, барча учун тенг шароит яратилган ҳолда электрон аукцион орқали амалга ошириладиган бўлди. Айрим тадбиркорларимиз ҳосилли ерларни сўраб мурожаат этаётгани учун шуни такрор айтмоқчиманки, экин майдонларидан хусусий сектор учун ер ажратиш тақиқланди. Кредит бериш ҳам соддалаштирилиб, ортиқча қоғозбозлик ва сарсонгарчиликларга чек қўйилмоқда. Хуллас, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тизим яратиб олдик. Энди сизлар ўртага ташлаган таклиф ёки муаммо ўз вақтида ечим топмаса, биз бунга масъул раҳбарлар билан хайрлашамиз. Улар ўз салоҳияти етадиган иш топиб, меҳнат қилсин. Сафимизда хусусий секторнинг дарду-ташвишини тингламайдиган, қонуний манфаатини ҳимоя қилмайдиган раҳбарга ўрин бўлмайди.

Қабул чоғида тадбиркорлар ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан вилоят ҳокимига бевосита мурожаат этди. Очиқ, юзма-юз мулоқот чоғида тижорат банкларидан кредит олиш, ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида ер ажратиш, қурилишга рухсат бериш, олинган кредит маблағининг тўлов муддатини узайтириш ва бошқа бир қатор масалаларда муаммолар борлиги маьлум бўлди.

Термиз шаҳридаги “Сурхонстармикс“ хусусий корхонаси ижарадаги иншоотда қурилиш учун зарур 15 турга яқин тайёр материал ишлаб чиқаради. Корхонада тайёрланаётган шпатлёвка, биноларнинг ички ва ташқи қисми учун турли бўёқ, елим ва бошқа материаллар маҳаллий бозорда ўз харидорларига эга.

15.jpg

Корхона раҳбари С.Аллаева жорий йилда хориж технологияси асосида биноларнинг ташқи қисмини бўяш учун мўлжалланган суюқ қоплама ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Шу мақсадда тадбиркор аёл вилоят ҳокимига Термиз кичик саноат зонасидан ер ажратишни сўраб, мурожаат этди.

– Замонавий бу қурилиш материали ёзда иссиқни, қишда совуқни ўтказмайди, – дейди Сайёра Аллаева. – Шу боис ҳам унга эҳтиёж ортиб бораётир. Унинг бизнес лойиҳасини тайёрлашдан олдин маҳаллий бозорни ўрганиб, чиқдик. Беш килоси ўртача 110 минг сўмдан сотилмоқда. Чиқиндилардан биз ишлаб чиқарадиган ана шу турдаги материал четдан олиб келинаётганига нисбатан анча арзон нархда 50-55 сўмдан сотилади. Қиймати 150 минг доллар бўлган бу лойиҳамизни вилоят ҳокимининг қўллаб-қувватлагани ва барча зарур ёрдамни кўрсатиб, ер ажратишни ваъда қилгани бизни жуда мамнун этди. Корхонани барпо этсак, ўндан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаш баробарида қурувчиларга маҳаллий чиқиндилардан тайёрланган арзон, сифатли ҳамда рақобатбардош материал етказиб беришни йўлга қўямиз.

Тадбиркорлар қабулида юзга яқин мурожаат тушди. Уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Ечими маълум вақт талаб этадиган масалалар бўйича соҳа мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилиб, ижроси вилоят ҳокими томонидан қатъий назоратга олинди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорни тингламайдиган раҳбар вазифасидан озод этилади...