ЎзА Ўзбек

12.08.2020 Чоп этиш версияси

Тадбиркорларнинг маблағларини ўзлаштирган банк бошқарувчиси фош этилди

Тадбиркорларнинг маблағларини ўзлаштирган банк бошқарувчиси фош этилди

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги “Т.П.” фермер хўжалигининг 17,6 миллион сўм маблағи бошқа хўжалик юритувчи субъект ҳисоб рақамига ўтказилган. “Д.В.” фермер хўжалиги раҳбарининг кредит қарздорлигини сўндириш учун банкка тўлаган 17 миллион сўм нақд пули эса изсиз ғойиб бўлган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Мирзаобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тадбиркорларларнинг маблағи собиқ бошқарувчи А.Г. томонидан суиистеъмол қилингани аниқланган.

Бундан ташқари, у яна учта хўжалик юритувчи субъектга жами 520 миллион сўм кредит расмийлаштириб, бу маблағларни ҳам ўз манфаатлари йўлида ишлатиб юборган.

Мазкур талон-торож қилганлик ҳолати бўйича А.Г. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Наманган вилояти Мингбулоқ туманида эса “Тоза ичимлик суви” унитар корхонаси собиқ мансабдор шахслари томонидан сув учун аҳолидан йиғиб олинган 190 миллион сўм нақд пул маблағи банк кассасига топширилмасдан талон-торож қилинган.

Бу ҳолат ҳам Департмаментнинг Мингбулоқ тумани бўлими ходимлари томонидан фош этилиб, корхона раҳбарининг собиқ биринчи ўринбосари М.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

5 100
ЎзА