ЎзА Ўзбек

07.07.2018 10:00 Чоп этиш версияси

Тадбиркорларидан мамнун маҳалла


№ 6  Бўстонобод.jpg

Жаҳонгир ҒИЁСОВ,
"Бўстонобод" МФЙ раиси:

– Маҳалламизга раис этиб сайланганимга икки йилдан ошди. Шундан буён маҳалла фаоллари билан 4 минг 600 дан зиёд аҳолининг яхши-ёмон кунида биргамиз. Тузилган “йўл харитаси”га кўра навбатма-навбат барча хонадонларга кириб, уларнинг муаммо ва ютуқлари билан танишиб чиқдик.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг туманимизга ташрифи чоғида маҳалла раислари олдига қўйилган вазифалардан бири ҳам энг аввало, уйма-уй юриб ҳар бир фуқаронинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш бўйича алоҳида дастур тузган холда чораларни кўриш бўлди. Жумладан, бу масалага жиддий ёндашиб жиноятчиликка мойил инсонларнинг уйига кириб улар билан мулоқотда бўлиб, бунинг олдини олиш хусусида улар билан маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар олиб бориш кераклигини айтдилар.

Туманимизда “Обод маҳалла” дастурига киритилган маҳаллалар сафида биз ҳам ҳамжиҳатликда улардан ортда қолмасликка ҳаракат қилмоқдамиз.

Ҳозирда Президентимизнинг топшириқларини бажаришга киришганмиз. Баъзан маблағ масаласи тўсиқ бўлганда тегишли ташкилотларга мурожаат қилаяпмиз. Бу йўлда, албатта, тадбиркорларимиз яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Улар ёрдамида замонавий маҳалла идорасини қураяпмиз, ногиронлар ва ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга ногиронлик аравачалари, дори-дармон, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бермоқдамиз.

ЎзА
10 607