ЎзА Ўзбек

17.10.2012 16:44 Чоп этиш версияси

Тадбиркорлар оиласи

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама қулай шарт-шароит ва имкониятларни яратиб бериш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ушбу соҳада фаолият юритувчилар сони йилдан йилга ортиб, мамлакатимиз иқтисодининг барқарор ривожланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Самарқанд шаҳрининг "Тадбиркорлар" маҳалласида яшовчи Бахтиёр Қаюмов ва Хуршида Ҳақбердиева яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиб “Хуршида ширинликлари” хусусий корхонасини ташкил этди. Жорий йилнинг июль ойидан ўз фаолиятини бошлаган ва беш киши ишли бўлган мазкур корхонада турли хил қандолатчилик маҳсулотлари тайёрланмоқда. Унинг маҳсулотлари аҳолига манзур бўлаётганини харидорлар сафи тобора кенгайиб бораётганидан ҳам кўриш мумкин.


ЎзА, Алишер Исроилов (сурат)
13 220