ЎзА Ўзбек

06.07.2018 18:42 Чоп этиш версияси

Тадбиркорга айланган дурадгор

Тадбиркорга айланган дурадгор
Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун барча шароит ва имкониятлар яратилган. 

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги “Жонибек” хусусий ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Аслиддин Эргашев ҳам ана шу имкониятлардан унумли фойдаланиб келаётган тадбиркорлардан. Илгари уни тумандагилар тажрибали дурадгор уста сифатида яхши таниган бўлса, бугун мебель ишлаб чиқарувчи йирик тадбиркор, деб билишади. Рост, “Жонибек” корхонасида ишлаб чиқарилаётган мебеллар юқори сифати ва нархи нисбатан арзонлиги билан харидорларга манзур бўлмоқда.

1.jpg

– Дурадгорлик бизга ота мерос, – дейди А.Эргашев. – Шу боис ҳали болалигимдаёқ ёғочдан эшик-ром, стол-стул, хонтахта каби буюмларни ясашни билардим. Корхонамизни 2000 йилда ташкил қилганмиз. Фаолиятимизни энди бошлаган кезларимизда қўл меҳнатидан кўпроқ фойдаланар эдик. Кейинчалик ишлаб чиқаришни модернизация қилиб, хориждан замонавий технологиялар келтирдик. Бу ишимиз самарадорлигини оширди. Ҳозир корхонамизда 50 дан ортиқ турда мебель жиҳозлари ясалмоқда. Асосан корхона-ташкилотлар билан шартнома асосида ишламоқдамиз. Бундан ташқари, маҳсулотларимиз ички бозорда ҳам харидоргир.

3.jpg

Олти киши меҳнат қилаётган корхонада мижозлар талабидан келиб чиқиб, маҳсулотнинг сифатли тайёрланишига алоҳида эътибор қаратилади. Шунинг учун ҳам бу ерда ишлаб чиқарилаётган уй, ошхона ва офис мебелларига талаб юқори.

Ў.Баратов, ЎзА

Жамшид Норқобилов олган суратлар
13 699