ЎзА Ўзбек

24.08.2018 10:26 Чоп этиш версияси

Тадбиркордан пора олган солиқчи қўлга олинди

Тадбиркордан пора олган солиқчи қўлга олинди
Хусусий тадбиркор Х.Х. ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, унда Чуст шаҳри “Дўзанда” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган савдо дўконида фаолият юритиши, давлат солиқ инспекцияси ходимлари келиб, текширмаслик эвазига 300 доллар беришни талаб қилганликларини маълум қилган.

Мазкур ариза бўйича Наманган вилояти ИИБ жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Чуст тумани давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи Т.Н. фуқаро Х.Х.дан 300 долларни олган вақтида қўлга олинган.

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, Т.Н. қамоққа олинган. Шунингдек, унинг жиноий шерикларига нисбатан ҳам тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА
4 639