ЎзА Ўзбек

17.07.2018 12:56 Чоп этиш версияси

Тадбиркор Наврўз Қаршиев морс тайёрлаш сирини ошкор қилди

Тадбиркор Наврўз Қаршиев морс тайёрлаш сирини ошкор қилди
Ёзнинг иссиқ кунларида салқин ичимликларга талаб ортади. Шаҳарларда, одамлар гавжум жойларда шундай ичимликларнинг, айниқса, морс ва кваснинг харидори кўпаяди. Бу ичимликлар қандай тайёрланаётгани, сотилаётган вақтда санитария-гигиена қоидаларига қай даражада амал қилиниши одатда ташна харидорни кўп ҳам қизиқтирмайди. 

Хўш, бу ичимликлар қандай тайёрланади? Бу ҳақда тадбиркор Наврўз Қаршиев сўзлаб берди: 

– Морс – ёзнинг иссиқ кунларида жонга роҳат берувчи салқин ичимликлардан ҳисобланади. Уни тайёрлашнинг ўзига хос сирлари, машаққати бор. Бозорларда махсус морс тайёрлайдиган кукун (биз уни эссенция деймиз)лар сотишади. Бу кукунлар 4 хил бўлиб, ҳар бирининг ўз хусусияти бор: бири ранг, бири таъм, бири ҳид, яна бири ичимликнинг узоқроқ вақт сақлаб туришга ёрдам беради. Аввал уч литр қайноқ сувга ўша тўрт турдаги кукунни қўшиб қайнатамиз, сўнгра табиий ва муздек булоқ сувидан 200 литр қўшиб махсус мослама ёрдамида аралаштирилади. Кейин унга баллонда олиб келинган углекислота солинади. Углекислота айланиб турувчи паррак ёрдамида аста-секинлик билан қўшилади. Морс тайёр ҳолатга келгач, махсус бочкаларга қуйилиб, халқ учун жўнатилади. Морс сақловчи идишларимиз ичига кондиционер ​ўрнатилган бўлиб, ичимликни муздек ва узоқ вақт сақлашга хизмат қилади.

Васила Ҳабибуллаева, ЎзА
9 484