“Санам” тикувчилик фабрикасида бугунги кунда 600 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган бўлиб, давлат буюртмаси ҳамда ички бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда бу ерда турли хилдаги кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Қарши шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар қилишича, Қарши шаҳридаги “Санам” тикувчилик фабрикаси масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Сарбон” ЛТД компанияси раҳбари, ёш тадбиркор Шаҳбоз Абдуллаев давлатимиз раҳбарининг ташаббусини қўллаб-қувватлаб, “Саховат ва кўмак” жамғармаси Қарши шаҳар бўлими ҳисоб рақамига 10 миллион сўм маблағни беғараз ёрдам сифатида ўтказиб берган.

0.jpg

Фабрикада ҳозирда ғалла мавсумига жалб қилинадиган комбайнлар ва ғалла ташиш транспорт воситалари ҳайдовчилари учун махсус кийимлар тикиш бошланган.

Тадбиркорга тегишли “Сарбон” ЛТД таркибига кирувчи меҳмонхона, тўйхона, интернет хизматлари кўрсатувчи компьютер маркази ва транспорт хизматида 100 нафар кишининг бандлиги таъминланган.

1.jpg

Эслатиб ўтамиз, ёш тадбиркор бундан олдин Қарши шаҳар хайрия ёрдамларини мувофиқлаштириш марказига 50 миллион сўмлик тиббий жиҳозларни бепул етказиб берган эди.

Бундан ташқари тадбиркорнинг кўмаги билан “Чўлқувар” маҳалласидаги 300 метр ички йўллар таъмирлангани аҳоли учун ажойиб совға бўлганди.

– Ушбу синовли кунлар ортда қолганидан сўнг “Караван” номли тўйхонамизда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун тўй хизматларини бепул йўлга қўйишни ният қилиб турибмиз, – дейди Шаҳбоз Абдуллаев.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор – элга мададкор