ТАБРИКЛАЙМИЗ, Ўзбекистонда йил одами – Танзила Норбоева!
Норбоева Танзила Камоловна – 1956 йил Андижон вилояти Шаҳрихон туманида туғилган.
Пойтахтимизнинг “Зарафшон” киноконцерт залида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан “Йил танлови - 2019” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
“Энг фаол давлат арбоби” — Ўзбекистонда йил одами сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева эътироф этилди.
Норбоева Танзила Камоловна – 1956 йил Андижон вилояти Шаҳрихон туманида туғилган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)да филолог мутахассислиги бўйича таълим олган.
Меҳнат фаолиятини 1974 йил Шаҳрихон туманидаги ўрта таълим мактабида ўқитувчилик билан бошлаган.
1975-1995 йиллар давомида таълим муассасалари, ташкилотларда турли лавозимларда ва Халқ демократик партиясида фаолият олиб борган.
1995-2010 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда фаолият олиб борган.
2010-2016 йилларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси, 2016-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида ишлади.
2019 йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида Сенат Раиси лавозимига тайинланди.