ЎзА Ўзбек

07.07.2018 11:00 Чоп этиш версияси

Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш назоратда

Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш назоратда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасида «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти раисининг табиий ва суюлтирилган газдан оқилона ва самарали фойдаланишнинг ҳолати ва истиқболлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда аҳолига газ етказиб беришда замонавий технологиялардан фойдаланиш борасида илғор хорижий тажриба ўрганилмоқда. Бу жараёнда Беларусь, Жанубий Корея, Туркия тажрибаси қўл келмоқда.

– Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида табиий ресурслардан халқимиз манфаати йўлида оқилона ва самарали фойдаланиш ўта муҳимлиги алоҳида таъкидланган эди, – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Аҳаджон Аҳмедов. – Депутатлар аҳоли билан учрашувларда бу борада қатор камчиликлар борлигини аниқлади. Жумладан, газ қувурларининг муддати ўтиб, эскиргани, хонадонларда яроқсиз, ностандарт, қўлбола газ жиҳозлари борлиги, замонавий газ ҳисоблагичлар ўрнатилмагани каби муаммолар мавжуд. Бугунги йиғилишда мазкур муаммолар ечими юзасидан таклифларимизни билдирдик.

И.Аҳатова, ЎзА
5 999