Президентимиз ташаббуси билан кейинги 2-3 йил ичида юртимизнинг бошқа ҳудудлари каби Қоракўл туманида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Президентимиз ташаббуси билан кейинги 2-3 йил ичида юртимизнинг бошқа ҳудудлари каби Қоракўл туманида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Бунинг учун 300 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилди. Йўллар, қатор инфратузилма иншоотлари барпо этилди. “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” лойиҳалари асосида туманимиз маркази ва қишлоқлар чирой очди, янги аҳоли яшаш массивлари барпо этилди.

Аммо, афсуски, жорий йил 27 апрель куни кечки пайтда рўй берган кучли довул оқибатида ана шундай замонавий иншоотларга, аҳоли хонадонларига жиддий шикаст етди. Қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиёт тармоқлари ҳам зарар кўрди. Бундай йўқотишлар халқимизнинг анчагина руҳини чўктирди.

Шундай вазиятда Президентимиз зудлик билан вилоятимизга етиб келиб, вазиятни шахсан ўзи назоратга олгани бизни жуда руҳлантирди. Олот тумани марказида бўлиб ўтган учрашувда Давлатимиз раҳбари кутилмаган табиий офат — кучли шамол одамлар турмуши, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларга салбий таъсир қилганини афсус билан қайд этди. “Ҳам¬масини бевосита кўриш, сизларнинг кайфиятларингизни кўтариш учун ўзим келдим. Қўлимизда барча маълумот¬лар бор. Қанча маблағ керак бўлса, берамиз. Биронта хонадон, корхона, фермер хўжалиги эътибордан четда қолмайди. Энг катта масала — саран¬жом бўлиб, одамларни асраш керак. Менинг мана шу гапларимни, меҳримни албатта, халқимизга етказиб қўйинглар.», деди Президентимиз. 

Давлатимиз раҳбарининг бу сўзлари бизга улкан куч-қувват бахш этди. Айни пайтда Президентимиз учрашувда белгилаб берган вазифалардан келиб чиқиб, туманимизда авария-тиклаш ишлари бошланди. Ҳозиргача туман маркази ва унга туташ ҳудудларда газ ва электр таъминоти, алоқа тизими тикланди. Бу ишлар босқичма-босқич барча қишлоқларда давом эттирилмоқда. Ички ишлар вазири бошчилигида Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа вазирликлари мутахассислари яқиндан кўмак бериб, ўз ишини бошлади. Шунингдек, маҳаллаларда мутахасислар, фаоллар аҳоли хонадонлари ва томарқалар, кичик тадбиркорлик субъектларига етказилган зарар миқдорини аниқламоқда. Босқичма-босқич аҳоли уй-жойларини ҳам таъмирлаб асл қиёфасини тиклаб берамиз. 

Бугунги кунда туманимизда 164 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Давлатимиз раҳбари учрашувда туманлар ҳокимларига шу оғир кунларда халқ орасига кириб одамларнинг руҳини кўтариш, уларни бирлаштириб, халқи¬миз нималарга қодир эканини кўрса¬тиш бўйича ҳам аниқ вазифалар белгилаб бердилар. Саросима¬га тушмасдан, ҳар кунги юмушларни давом эттириш муҳим экани таъ¬кидланди. Фуқаролар йиғинлари раислари шу мақсадда ҳар бир хонадонга кириб, аҳоли орасида иш олиб бормоқда. Шахсан мен ўзим ҳам қайси ҳудудга борсам, Президентимизнинг учрашувда айтган сўзларини халқимизга етказаяпман. Ўз навбатида, ҳалқимиз ҳам оғир кунларда қўллаб-қувватлагани ва амалий кўмак бергани учун Президентимиздан миннатдор эканини изҳор этмоқдалар.

Маълумки, туманимизда иқтисодиётнинг турли тармоқлари каби қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам юқори даромад олинади. Хусусан, жорий йилда 224 нафар фермер хўжаликлари беш ярим минг гектардан зиёд майдонга ғалла, тўққиз минг гектарга пахта эккан эди. Ўрганишлар натижасида табиий офат бу далаларга ҳам зарар етказгани аниқланди. Шу кунларда экин нобуд бўлган майдонларга такрорий пахта экиш чоралари кўрилаяпти.

Хуллас, ушбу синовли кунларда биз, қоракўлликлар ёлғиз эмасмиз. Бизни Президентимиз, ҳукуматимиз ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб кўмак бермоқдалар. Буни халқимиз ҳам чин дилдан ҳис этиб турибди. Бундай эътибор ва ғамхўрлик эса барчамизга катта куч-қувват бахш этмоқда, эртанги кунга умид ва ишончимизни мустаҳкамламоқда. 

Шерали САЛОМОВ,
Қоракўл тумани ҳокими

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Табиий офат талафотлари бартараф этилмоқда