Табиий офат оқибатида фаолияти тўхтаган корхоналар тўла қувватда ишлай бошлади
Хўш, айни кунларда иши тўхтатилган ушбу корхоналарда вазият қандай?
Аввал хабар қилинганидек, табиий офат оқибатида жорий йилнинг 27 апрель куни Бухоро ва Қашқадарёда вилоятларидаги айрим нефть ва газ ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолияти вақтинча тўхтатилган эди.
Хўш, айни кунларда иши тўхтатилган ушбу корхоналарда вазият қандай?
“Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур иншоотларда тезкор таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Унда “Ўзбекнефтгаз“ ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари“ акциядорлик жамиятлари малакали мутахассисларининг таъмирлаш ва тиклаш ишлари натижасида юқори кучланишли электр энергияси Бухоро 110 КВт Л-Газли-2 подстанциясига берилди.
29 апрель куни соат 03:00 дан эса “Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси“га қарашли “Учқир“ газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасидаги барча технологик тармоқлар ва юқори босимли буғ етказиб бериш қозонлари қайта ишга туширилди.
Марказий ишлаб чиқариш диспетчерлик департаментининг маълум қилишича, ҳозирда қурилмалар тўлиқ иш режимида фаолият юрита бошлади ҳамда “Ўзтрансгаз“ АЖ магистрал газ қувурларига соатига 450 минг.куб метр табиий газ етказиб бериш қайта тикланди.