ЎзА Ўзбек

26.03.2020 Чоп этиш версияси

Табиий газни меркаптан бирикмалардан тозалаш бўйича синов тажрибаси қандай натижа берди?

Табиий газни меркаптан бирикмалардан тозалаш бўйича синов тажрибаси қандай натижа берди?

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Муборак газни қайта ишлаш заводи 1973 йилда ишга туширилган. Унда шу вақтга қадар табиий газ таркибидан меркаптан бирикмаларни ажратиб олиш лойиҳалаштирилмаган.

Ҳозир эса газ сифат кўрсатгичларини таъминлаш мақсадида газ таркибини меркаптан бирикмалардан тозалаш талаб этилмоқда.

Бугунги кунгача Углеводородлар қазиб чиқариш департаменти ходимлари томонидан қайта ишланаётган газ сифатини OʻzDst 948: 2016 талаб даражасида бўлишини таъминлаш мақсадида DOW Chemical, BASF Honeyweel UOP, Стат Катализатор каби чет эл компаниялари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Шу ўринда М.В. Ломоносов номли Москва давлат университети ҳузуридаги “Стат-катализатор” МЧЖ билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишларни алоҳида таъкидлаш лозим.

Йўлга қўйилган ҳамкорлик натижасида Муборак газни қайта ишлаш заводи ва “Стат-катализатор” МЧЖ томонидан заводдаги марказий кимёвий лабораториясида табиий газни меркаптан бирикмалардан тозалаш бўйича саноат синов тажриба ишлари ўтказилди.

Лаборатория шароитида ўтказилган синов тажриба жараёнида “Стат-катализатор” МЧЖ томонидан таклиф этилган кимёвий реагент қўлланилиб, ижобий натижа олишга эришилди.

Ҳозирги кунда эришилган ютуқлар ва камчиликлар бўйича берилган хулосалар атрофлича ўрганиб чиқилмоқда ва таклиф этилаётган кимёвий реагентни ишлаб чиқариш жараёнида синаб кўриш ва кейинчалик амалиётда татбиқ этиш борасида ишлар бажарилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати

465
ЎзА