ЎзА Ўзбек

31.08.2018 11:41 Чоп этиш версияси

Табиий газдан фойдаланишдаги техник хавфсизлик – долзарб масала! (видео)

Табиий газдан фойдаланишдаги техник хавфсизлик – долзарб масала! (видео)

Нима учун ҳозирда табиий газдан фойдаланишдаги техник хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш бу қадар долзарб масалага айланиб қолди?

Ўзбекистон дунёдаги табиий газ қазиб чиқарувчи йирик давлатлар орасида саккизинчи ва МДҲ мамлакатлари ичида учинчи ўринда туради.

Иқтисодиётининг энг йирик тармоқларидан ҳисобланган нефть-газ соҳаси, ҳозирги кунда мамлакат ЯИМдаги улушнинг 15 фоизини ташкил қилмоқда. Бугунги кунда соҳа тизимида кўплаб компаниялар фаолият юритмоқда. “Ўзтрансгаз” компанияси табиий газни мамлакат бўйлаб минглаб километрлик қувурлар орқали белгиланган талабларга амал қилган ҳолда ва ўз вақтида етказиб берилишга масъул ҳисобланади. 

Аҳолини “Зангори олов” билан қай тарзда таъминланаётгани ҳақида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан ҳамкорликда Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази томонидан тайёрланган лавҳада ҳикоя қилинади.


Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил 
мультимедиа маркази билан ҳамкорликда тайёрланди

ЎзА
3 373