Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.05.2018 07:02 Чоп этиш версияси

Табиий газ йўқ хонадонда қарздорлик қаердан пайдо бўлди?

Тўрткўл туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шаҳарнинг Нукус кўчаси 31-уйда яшовчи фуқаро Эргаш Козубаев ёзма мурожаат этди.

Аризада кўрсатилишича, унинг хонадонида 3-4 йилдан бери табиий газ йўқлиги сабабли хонадон табиий газ тармоғидан ажратиб қўйилган. Аммо тармоқдан ажратмасдан олдин барча ҳисоб-китобларни тўлиқ амалга оширган истеъмолчининг уйига 2018 йил 11 май куни тумангаз корхонаси ходимлари томонидан 257,590 сўм қарздорлиги мавжудлиги айтилган.

Мазкур мурожаат туман жамияти томонидан ўрганиб чиқилди ва истеъмолчининг хонадонида табиий газдан ҳеч қандай қарздорилиги йўқлиги аниқланди.

ЎзА
3 556