ЎзА Ўзбек

10.08.2018 12:31 Чоп этиш версияси

Табиатдан илҳом олиб...

Табиатдан илҳом олиб...
Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимида рассом Сабур Қутлимуродовнинг “Табиат манзаралари” номли шахсий кўргазмаси ташкил этилди.

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси С.Қутлимуродов ўзининг сермаҳсул ижоди билан мухлису мутахассислар эътиборини қозонган. 

Мусаввирнинг навбатдаги кўргазмасидан юртимизнинг гўзал ва бетакрор табиат манзаралари, умрбоқий қадриятларимиз акс эттирилган 50 дан зиёд асари ўрин олган. Айниқса, “Шоҳимардон”, “Чилпиқ”, “Хива”, “Бухоро”, “Қибрай”, “Андижон”, “Лола гул”, “Кели-келсап” сингари картиналар тасвирий санъат ихлосмандларида катта таассурот қолдирмоқда.

13.jpg

22.jpg


Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА
8 652