Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

06.09.2018 18:09 Чоп этиш версияси

Табаррук маскан янада обод бўлади

Табаррук маскан янада обод бўлади
Президентимиз шу йил 16 февраль куни Бухоро вилоятига ташрифи давомида Баҳоуддин Нақшбанд, Абдухолиқ Ғиждувоний, Ориф Ревгарий, Али Ромитаний, Бобойи Самосий, Маҳмуд Фағнавий, Саййид Амир Кулол меъморий мажмуаларини ўз ичига олган етти пир зиёратгоҳининг замон талаблари даражасида реконструкция қилиниши мамлакатимизда янги сайёҳлик йўналишини очишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Етти буюк пирлардан бири – Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий тахминан 1210 йилда ҳозирги Вобкент тумани Анжирбоғ қишлоғида таваллуд топган. Улуғ зот 1286 йилда вафот этиб, шу қишлоқда дафн этилган. Ҳазрат мангу қўним топган масканда жомъе масжиди, мақбара, ҳовуз, дарвозахона ва туташ ҳудудда кўркам боғ барпо этилган. 

2.JPG

Табаррук қадамжо айни кунларда янада ободлик касб этмоқда. Бош пудратчи “ХКМК – 201” МЧЖ объектда реконструкция ишларини бажармоқда. Лойиҳага кўра, мажмуадаги масжид, мақбара айвони, минора, ошхона ва бошқа бинолар қайта қурилиб, зиёратгоҳ атрофи 400 метр узунликдаги девор билан ўраб чиқилади. Ташриф буюрувчиларга зиёрат давомида қулайлик яратиш мақсадида ҳудудда автотураргоҳ, замонавий шароитларга эга меҳмонхона бунёд этилмоқда.

4.JPG

Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА