Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2017 17:00 Чоп этиш версияси

Таҳлил, сарҳисоб ва галдаги устувор вазифалар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари аъзолари, ННТ ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Парламент комиссияси раиси А.Саидов ва бошқалар мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Бу жараёнда оммавий ахборот воситаларининг роли кучайтирилиб, давлат бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлашнинг янги механизмлари жорий этилаётир.

Йиғилишда Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг 2016 йилдаги фаолияти ва жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширган лойиҳа ва дастурлари ҳақида маълумот берилди. Ўтган йили ассоциация томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва аҳамиятини кучайтириш, уларнинг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллигини ошириш ҳамда ННТларни услубий ва ҳуқуқий томондан қўллаб-қувватлашга қаратилган комплекс ахборот таҳлилий ва маънавий-маърифий ишлар амалга оширилган. Семинар-тренинглар, давра суҳбатлари, ҳисобот-сайлов ва илмий-амалий конференциялар, жамоат эшитувлари, тадқиқотлар ва бошқа қатор тадбирлар ўтказилган.

Йиғилишда Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, ишга солинмаган имкониятлар ва камчиликлар ҳақида айтиб ўтилди. Хусусан, жойлардаги муҳим ижтимоий, социал-иқтисодий масалаларни ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ННТлар билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш масалалари долзарблигича қолмоқда. Жойларда таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасида ННТ фаолларининг касб кўникмасини ошириш, уларнинг фаолиятини услубий, ахборот-ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишларини изчил амалга ошириш талаб этилади.

Йиғилишда Ҳаракатлар стратегияси ва “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурини амалга оширишда ННТлар, ОАВ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг фаол иштирокини таъминлаш бўйича бажариладиган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда Парламент комиссияси фаолиятига тегишли бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Гўзал Сатторова, ЎзА
5 306






Все о погоде - Pogoda.uz