ЎзА Ўзбек

21.06.2020 Чоп этиш версияси

Ўта хавфли: банан билан нимани еб бўлмайди?

Ўта хавфли: банан билан нимани еб бўлмайди?

Таркибида кўплаб фойдали моддалар бўлган банан жуда қимматли озуқа ҳисобланади. Шунга қарамасдан, ушбу микроэлементларни айрим озиқ овқат маҳсулотлари билан қўшилиши организмга жиддий зиён етказаркан.

Масалан, бананни Хитойнинг Шинжон-Уйғур вилоятида етиштириладиган дунёга машҳур Хами қовуни билан бирга истеъмол қилиб бўлмайди. Бундай ҳолатда қон таркибида калий иони миқдори меъёридан ортиб кетади. Натижада юрак мушаклари кучсизланади, жигар фаолияти сустлашади, бўғинларга шикаст етади ва юрак уриши қисқаради.

«Бу организмга жиддий салбий таъсир кўрсатади, айрим ҳолларда ўлимга олиб келиши ҳам мумкин», — дейди тадқиқот муаллифлари.

Кимда талоқ ва ошқозон фаолияти меъёри бузилган бўлса, яхшиси банан билан қатиқ ёки сузмани аралаштирмагани маъқул. Акс ҳолда қоринда оғриқ туриши, диарея безовта қилиши ва ошқозон-ичак тизимида муаммолар пайдо бўлиши тайин.

Банан ва ширин картошкани бир вақтда тановул қилиш ҳам яхшиликка олиб келмас экан. Бу сунъий егулик таркибида бисёр целлюлоза ҳазм жараёнини сезиларли равишда қийинлаштиради. Натижа - қоринда дам ҳосил бўлади.

«Ушбу маҳсулотлар бирга истеъмол қилинганда озуқа узоқ муддат ошқозон-ичак тизимида ушланиб қолади. Оқибатда кислота рефлюкси ва бошқа ноқулай белгилар юзага чиқади, баъзи ҳолларда сурункали сархушлик келиб чиқиши ҳам мумкин», — деб ёзади Хитой портали.

Агар, юқорида санаб ўтилган озиқ-овқат маҳсулотларини банан билан қўшиб ейишни жудаям хоҳласангиз, ҳеч бўлмаганда 30 дақиқалик оралиқ вақтга риоя қилишингиз керак.

Тадқиқот муаллифлари қайд этишича, оч қоринга банан истеъмол қилиш ярамайди, шунингдек ушбу мевани хом ҳолда ейишдан ҳам сақланиш лозим. Бананларни совутгичда асраш тавсия этилмайди.

«Совутгичдаги паст даража меванинг пўстлоғи қорайишига, ички танаси юмшаб қолишига олиб келади. Натижада банан таъмини ва фойдали, қимматли хусусиятларини йўқотади», — дея эслатиб ўтилади ҳисоботда.

31 116
ЎзА