ЎзА Ўзбек

14.05.2018 14:58:23 Чоп этиш версияси

Тақдир синови

Ўзбекистон давлат сатира театрида таниқли рус драматурги А.Володин асари асосида саҳналаштирилган “Севганингдан айрилма” спектаклининг премьераси бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Валихон Умаров саҳнага олиб чиққан драмада маиший муаммолар туфайли инсонлар ўртасидаги муносабатларнинг совуқлашиши, тушунмовчиликлар натижасида оилаларда ажримларнинг ортаётгани ишонарли тарзда кўрсатиб берилган. Спектаклнинг бошидан охиригача давом этадиган суд жараёнлари орқали турфа хил тақдирлар, оилалар қисмати тасвирланган.

Ёш оилалардаги ажримларнинг олдини олиш, оила муқаддаслигини тарғиб қилишга қаратилган мазкур спектакль томошабинга катта маънавий озуқа берибгина қолмай, уларни ҳаётга, оилага, муҳаббатга жиддийроқ қараш, уларни асраб-авайлашга чақиради.