ЎзА Ўзбек

23.05.2020 Чоп этиш версияси

Цемент импортига рухсат этилди

Цемент импортига рухсат этилди Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 309-сон қарори қабул қилинди.

Республикада амалга оширилаётган қурилиш ишларини тақчил қурилиш материаллари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида қабул қилинган ушбу қарор билан карантин даврида жорий этилган муайян чеклов бекор қилинмоқда.

Хусусан, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва “Ўзсаноатқурилиш материаллари” уюшмасининг 2020 йилнинг 23 майидан мамлакатимизга цемент олиб келинишини тиклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилмоқда.

Давлат божхона қўмитасига тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт бўйича цемент олиб киришда зарур ҳужжатларнинг тезкор расмийлаштирилишини таъминлайди.

Аввалроқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 246-сон қарорига мувофиқ мамлакатимизга цемент импорти вақтинча тўхтатилган эди.

2 138