Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.07.2018 19:50 Чоп этиш версияси

Тўй – кўпчилик билан бўладиган тадбир

№ 9  .Гузарбоши.jpg

Турсунхўжа ЭРГАШОВ,
“Гузарбоши“ МФЙ раиси:

– Маҳалламизда 6 минг 654 аҳоли, 1 минг 569 та оила истиқомат қилади. Бунёдкорлик ишлари ушбу маҳаллани ҳам четлаб ўтмаган. Бу ерда яшовчи уй-жойи бузилган олтмиш фоиз аҳолининг барчаси бошқа уй-жой билан таъминланди. Кўчирилган аҳоли уйлари ўрнига 28 та кўп қаватли уйлар қурилди.

Одамларимизнинг ҳеч бири тақдирига бефарқ эмас. Айниқса, тўй-маъракаларни ихчам, кам-харажат қилиб ўтказиш ишларига жонбозлик кўрсатмоқда.

Маҳалламизда яқинда бир йигитни уйлантиряпмиз. Ҳисоб-китоб қилиб кўрсак, бу тўйга тахминан 6 миллион сўм маблағ кетар экан. Президентимиз билан бўлиб ўтган учрашувда ҳам ушбу масалани айтган эдим, улар ҳайрон бўлиб: “Майли мен ўн миллионга ҳам розиман”, – дедилар. Тўй-ҳашамлардаги ортиқча дабдабабозликлар, исрофгарчиликка, албатта, чек қўйишимиз зарур.

Маҳалла ҳудудидаги Кайковуз канали ёқасида ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларнинг экологияга, атроф-муҳитга салбий таъсири кўп. Бу объектларни бузиб ташлаш ёки назоратга олиш жуда зарур. Яна бир масала: маҳалламизда “Эски шаҳар реконструкцияси режаси” га тушган, бироқ бузилиши номаълум бўлиб келаётган хонадонлар, уларнинг уйлантирадиган ўғиллари, узатадиган қизлари бор. Табиийки тўйдан олдин уй-жойни таъмирлаш керак. Уй эгалари нима қилишни, яъни қачон уй бузилишини билолмай ўтирибди. Бу масалага аниқлик киритиш лозим. 1995 йилларда Фаробий, Сағбон, Қорасарой кўчалари кенгайтирилганда кўп хонадонлар бузилиб, эгалари уй олиб кўчиб кетган. Лекин улар ҳамон маҳалламизда доимий рўйхатда туради. Бу масала Ҳуррият ва Сағбон кўчаларидаги уйи бузилиб, уй олиб кетганларга ҳам тааллуқли. Маҳаллага тушган келинлар, уларнинг туғилган фарзандлари турли сабабларга кўра рўйхатга қўйилмаяпти. Маҳаллага шу масалада керакли тузилмани (паспортистка) ажратибми, бу муаммони ҳам ҳал қилиш лозим. Нурафшон кўчасининг маҳалла ҳудудига кирган ҳудудда 40 тага яқин кўп қаватли уйлар қурилиб, аҳоли келиб жойлашаётгани боис, болалар боғчаси, поликлиника, спорт майдончаси ҳамда оталар чойхонаси қуришга эҳтиёж ортиб бормоқда.

ЎзА
5 373