Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.08.2017 17:19 Чоп этиш версияси

Тўрткўлда ўтказилган сайёр қабулда аҳолининг 40 дан ортиқ мурожаати тингланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси томонидан Тўрткўл туманида сайёр қабул ўтказилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони ижроси доирасида ташкил этилган сайёр қабулда Қорақалпоғистон Республикаси вазирлик ва қўмиталари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари иштирок этди.

Асосий эътибор Тўрткўл тумани фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатларга қаратилди. Аризалар асосан бандлик, уй-жой, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш, болалар нафақаси, газ ва сув таъминоти, ички йўлларни асфальт қилиш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик соҳаларидаги муаммолардан иборат бўлиб, уларнинг ижобий ечими ўрганилди.

– Мен бу йил Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтини табиий фанлар йўналиши бўйича битирдим, – дейди Достонбек Сотимбоев. – Институтда ўқиш билан бирга, 2014 йилда Тўрткўл тиббиёт коллежи билан уч томонлама шартнома тузган эдим. Ўқишни тугатиб, у ерга мурожаат қилганимда афсуски, “бизда бўш ўрин йўқ, биология фани бўйича мутахассис етарли”, деган жавоб олдим. Ушбу муаммо бўйича Халқ қабулхонасига мурожаат қилган эдим, ижобий ҳал этилиб, туман халқ таълими бўлимига ишга қабул қилиндим.

Сайёр қабул жараёнида 40 дан ортиқ мурожаат тингланиб, 12 таси шу ернинг ўзида ижобий ечим топди, 28 мурожаат тегишли вазирликлар томонидан назоратга олиниб, ҳал этилиш муддати белгиланди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов сўзга чиқди.

Аминбой Ортиқбоев, ЎзА
3 972






Все о погоде - Pogoda.uz