ЎзА Ўзбек

24.07.2020 Чоп этиш версияси

Тўра Боболовнинг соғлиги қандай?

Тўра Боболовнинг соғлиги қандай?

Бугун ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовни вафот этди мазмунида асоссиз ёлғон хабар тарқатилди.

Вилоят ҳокимлигидан ЎзАга маълум қилишларича Т.Боболов айни пайтда Тошкент шаҳрида даволанмоқда. Аҳволи яхши. Барча муолажалар белгиланган стандартлар асосида олиб борилмоқда. Вилоят раҳбари яқин кунларда ўз иш фаолиятини бошлайди.

Айрим фуқаролар томонидан коронавирус ваҳимаси остида тарқатилаётган бу каби тасдиқланмаган хабар ва турли миш-мишларга, ёлғон ахборотларга ишонмасликни сўраймиз. Шунингдек, асоссиз маълумот, ахборот тарқатиш тегишли жавобгарликка олиб келишини эслатиб ўтамиз.

10 746
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА