ЎзА Ўзбек

28.03.2020 Чоп этиш версияси

Тўра Боболов сурхондарёликларни аҳил, ҳамжиҳат бўлиб, ваҳимага берилмасдан яшашга чорлади

Тўра Боболов сурхондарёликларни аҳил, ҳамжиҳат бўлиб, ваҳимага берилмасдан яшашга чорлади
Вилоят ҳокимининг воҳа аҳолисига навбатдаги мурожаатида санитария-эпидемиологик осойишталик ва хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида айтилиб, бозорлар ва дўконларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш юзасидан қатьий назорат ўрнатилгани, етарли миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари захираси мавжудлиги, шу боис саросимага тушиш учун ҳеч қандай асос йўқлиги таъкидланди.

– Ҳозирда вилоятда 1074 хорижда бўлиб қайтган фуқаро шифокорлар назоратига олинган. Уларнинг 1044 нафари уй шароитида, 30 нафари шифохоналарда бўлиб турибди, – деди вилоят ҳокими. – Шунингдек, 15 нафар Покистон фуқароси ва Афғонистондан келган 9 нафар Ўзбекистон фуқароси кузатувда турибди. Карантин муддатини ўтаётган фуқароларнинг уйи ва карантин ҳудудларда ҳарбийлар, Ички ишлар, Миллий гвардия бошқармаси ходимларининг навбатчилиги ташкил этилган.

Карантин даврида фуқароларимиздан зарурат бўлмаса уйдан чиқмаслик, маҳалладан бошқа маҳалла ёки туманга, қўшни вилоятларга ўтмасликларини сўраймиз.

Тўра Боболов аҳолини аҳил, ҳамжиҳат бўлиб, ваҳимага берилмасдан яшашга чорлади.

3 717
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА