Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.05.2018 16:50 Чоп этиш версияси

Тўлов сертификатлари берилмоқда

Мамлакатимизда кексаларни қадрлаш, уларга ҳурмат-эътибор кўрсатиш, ҳар томонлама рағбатлантириш борасида қилинаётган ишлар ёши улуғларнинг кўнглини тоғдек кўтариб, дардларига дармон бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан юртимизнинг барча жойларида хайрия тадбирлари ўтказилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан уруш қатнашчилари ва ногиронларига яшаб келаётган хонадонларидаги электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви истеъмоли учун 300 минг сўмлик тўловларни амалга ошириш имконини берувчи гувоҳномалар топширилаётир.

Мазкур лойиҳа Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва имконияти чекланганлар учун яна бир моддий рағбатлантириш акциясидир. Давлат бюджетидан қопланадиган ушбу сертификатлар юртимиздаги 1 минг 173 нафар уруш қатнашчиси ва ногиронига берилади.

Барно Мелиқулова, ЎзА
7 113