ЎзА Ўзбек

14.06.2018 16:33 Чоп этиш версияси

Тўлов амалга оширилиб, шартнома муддати тугаган бўлса-да, негадир “Nexia-3”дан дарак бўлмади

Тўлов амалга оширилиб, шартнома муддати тугаган бўлса-да, негадир “Nexia-3”дан дарак бўлмади Бугун мамлакатимизда аҳолини қийнаётган масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш, халқ дардига шерик бўлиб, ташвишларини аритиш ҳар бир раҳбар, ҳар қайси мутасадди шахснинг муҳим вазифаларидан бирига айланди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий бирлашмалари, туман ва шаҳар жамиятлари томонидан ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолаётгани йўқ. Зеро, бугун тизим ходимлари “Истеъмолчилар манфаатлари ҳар нарсадан устун” деган тамойил асосида ўз фаолиятларини олиб боришмоқда.

Жорий йилнинг 11 июн куни Зарафшон шаҳри 11-кичик туман 12-уй, 99-хонадонда яшовчи Феруз Эргашов Федерациянинг 1091 қисқа рақамли “Ишонч телефони”га қилган оғзаки мурожаати Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганиб чиқилди.

Мурожаатда фуқаронинг Навоий шаҳар Амир Темур кўчасида жойлашган “Навоийавтотеххизмат” корхонасига “Nexia-3” русумли енгил автомашина учун тўловни тўлиқ амалга оширгани, аммо шартнома муддати тугаган бўлишига қарамасдан ҳанузгача автомашинани ололмаётганлиги қайд этилган.

Жамият ходимларининг аралашуви натижасида 13 июн куни фуқаронинг мурожаати ижобий ечим топди. Ф.Эргашев қисқа муддатда янги енгил автомашинага эга бўлди.

ЎзА
25 774