ЎзА Ўзбек

16.04.2018 15:50 Чоп этиш версияси

Тўгараклар ярмаркаси

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларни турли тўгаракларга жалб қилиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳозир республикамиздаги барча аҳоли гавжум жойларда “Баркамол авлод” болалар марказлари ва ахборот-ресурс марказлари томонидан “Тўгараклар ярмаркаси” ўтказилмоқда.

Вазирликдан олинган маълумотларга кўра, мазкур тадбирни ташкил этишдан кўзланган мақсад ўқувчилар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини шакллантириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, келгусида турли касб эгалари бўлиб етишиши учун янада кўпроқ шароитлар яратишдан иборатдир.

Тадбирда ахборот-ресурс марказлари ҳамда “Баркамол авлод” болалар марказлари бадиий адабиётлар, техник ва бадиий ижодиёт, ўлкашунослик, экология йўналишларидаги тўгараклар фаолиятини акс эттирувчи кўргазмалар билан қатнашмоқда. Қолаверса, тадбир давомида тўгарак раҳбарлари томонидан маҳорат машғулотлари, бадиий асарлардан турли саҳна кўринишлари ва китоблар кўргазмалари ташкил этиляпти.

“Тўгараклар ярмаркаси” жорий йилнинг 30 апрель кунига қадар барча туман (шаҳар)лардаги аҳоли гавжум жойларда бўлиб ўтади.

Назокат Усмонова, ЎзА
4 545