Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

31.07.2018 08:59 Чоп этиш версияси

“Synthite Industries LTD” Ўзбекистонга сармоя киритмоқчи

“Synthite Industries LTD” Ўзбекистонга сармоя киритмоқчи
Зираворлар етиштириш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири “Synthite Industries LTD” Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига инвестиция киритмоқда.

01.JPGҚишлоқ хўжалиги вазирлигида мазкур компания раҳбари Ажу Якоб билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида кейинги икки йил ичида компания ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди. Унга кўра, “Synthite Industries LTD” 2018 йилда ширин қалампир етиштириш бўйича маҳаллий фермерлар билан ҳамкорликда иш олиб боради. 2019 йилда эса бошланғич 10 миллион долларлик инвестиция эвазига зираворларни қайта ишлайдиган корхонани ишга туширади.

“Synthite Industries LTD” зираворлар, аралашмалар ва озиқ-овқат араматизаторлар ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири бўлиб, Ҳиндистон ва Хитойда катта заводларга эга. Дунё бўйича истеъмол қилинадиган олеорезиннинг 30 фоизни айнан шу компания ишлаб чиқаради. Йиллик даромади 250 миллион долларни ташкил этиб, маҳсулотларини 75та мамлакатга экспорт қилади.

“Зираворларни етиштириш, қайта ишлаш, Ўзбекистон учун янги соҳа. Бу борада бизнинг етарли тажрибамиз бор. Юртингизнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича имкониятлари жуда катта. Шундан келиб чиққан ҳолда ўзаро ҳамкорлик ҳар икки томон учун ҳам фойдали. Биз сафаримиз давомида ширин ва аччиқ қалампир плантациялари билан танишиб чиқмоқдамиз. Фермерлар билан бу борадаги тажрибамизни ўртоқлашмоқдамиз”, – дейди Ажу Якоб.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 
матбуот хизмати

ЎзА
2 912