Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.07.2018 18:21 Чоп этиш версияси

Сув ресурсларидан фойдаланиш тартибга солинади

Сув ресурсларидан фойдаланиш тартибга солинади
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ вазирлик сув ресурсларини бошқариш соҳасида ягона сиёсатни амалга оширувчи, шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, сувларнинг зарарли таъсирини олдини олиш ва тугатиш соҳасида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи давлат бошқарув органи ҳисобланади.

Шунингдек, қарор билан “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони тўғрисидаги Низом кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари тасдиқланди.

Низомга кўра, “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони билан ўз фаолиятида юксак натижаларга эришиб фидойи меҳнати билан соҳада ажралиб турган Сув хўжалиги вазирлиги, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари мукофотланади.

ЎзА
7 149