Ўтган 2018 йил 700-800 киши келган бўлса, бу йил тўрт мингдан ортиқ қабул қилинди. 

Ўтган 2018 йил 700-800 киши келган бўлса, бу йил тўрт мингдан ортиқ қабул қилинди. Афғонларга, энг аввало, юртимиздаги тинчлик, осойишталик қизиқ. Улар хотиржамлик излаб келмоқда.

Юртимизда сайёҳлик ривожланмоқда. Буни Сурхондарёга келаётган меҳмонлар сонидан ҳам билса бўлади. Бу йил бизга ўтган йилгидан кўра уч баробар кўп сайёҳ келди. 

Самарқанд, Бухоро, Хива каби шаҳарлар сайёҳлик борасида бой тажриба тўплаган. Сурхондарё энди улар сафига қўшилиб бормоқда. Аслида бизда кўплаб тарихий обидалар мавжуд бўлиб, улар энди таъмирланиб, сайёҳлар эътиборига ҳавола этилмоқда. Ҳаким ат-Термизий, Исо ат-Термизий, Султон ота, Қирқ қиз кабилардан ташқари буддизм билан боғлиқ ўндан зиёд обидалар мавжуд. Денов, Термиз, Шўрчи ва Музробод туманларида улар кўпроқ учрайди. Фаёзтепа, Кампиртепа, Далварзинтепа. Қоратепа кабиларни кўриш учун Япония, Хитой ва Малайзиядан ҳар йили жуда кўп одамлар келмоқда.

Бизда туризмни бошқа турлари қатори таништирув туризми ҳам ривожланмоқда. Бу йўналишда АҚШ, Германия, Франциядан кўп келишади. Энг кўпи эса Афғонистондан келади. Уларга виза бериб улгурмаймиз. Чунки, юртимиз кўпгина давлатлар учун очиқ бўлгани боис Афғонистондан келиш ҳам жуда осон. Ўтган йили 700-800 киши келган бўлса, бу йил тўрт мингдан ортиқ қабул қилинди. Афғонларга, энг аввало, юртимиздаги тинчлик, осойишталик қизиқ. Улар хотиржамлик излаб келади. Меҳмонхоналарга жойлашиб, тарихий обидаларни кўради ва боғларда сайр қилиб беш, ўн кун қолиб кетади.

Шуҳрат Иброҳимов,
Сурхондарё вилояти,
Туризм бошқармаси

Фото: Моҳаммад Исмаил/ Reuters

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистондан Сурхондарёга энг кўп сайёҳ кириб келмоқда. Улар нима излаб келаётганини биласизми?