Сурхондарёга АҚШ ва Канададаги ватандошлардан хайрия кўмаги келди
Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига қиймати 50 минг долларлик кислород концентрати, пульсоксиметр ва шахсий ҳимоя воситалари топширилди.
Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига қиймати 50 минг долларлик кислород концентрати, пульсоксиметр ва шахсий ҳимоя воситалари топширилди.
Мамлакатимизнинг Америка Қўшма Штатлари ва Канададаги элчихонаси, Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси, АҚШ ва Канададаги ватандошлар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида олиб келинган “Covid-19” инфекциясига қарши курашиш воситалари АҚШ ҳамда Канадада яшайдиган юртдошларимизнинг “Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз” шиори остида жамғарган маблағлари ҳисобига хориждан харид қилинган.
– Ватандошларимиз Ўзбекистонда пандемияга қарши курашишга беғараз ёрдам бериш учун қисқа вақтда 100 минг доллар йиғди, – дейди АҚШнинг “Give To Get International Ing” жамғармаси Ўзбекистондаги вакили М.Қодиров.
– Ушбу маблағга Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ва жамғармамиз томонидан замонавий тиббиёт ускуналари ҳамда бошқа шахсий ҳимоя воситалари хориждан божхона тўловларисиз олиб келинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тақсимотига асосан унинг тенг ярмини Қашқадарё вилоятидаги тиббиёт муассасаларига етказиб бердик. Қолган тиббиёт ускуналари ва шахсий ҳимоя воситаларини Сурхондарё вилоятига олиб келдик. Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, ёрдам қўлини чўзган Ўзбекистоннинг АҚШ ва Канададаги элчихонаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа ҳамкорларимизга миннатдорлик билдирамиз.
Хорижлик ватандошларимиз жўнатган замонавий тиббиёт жиҳозлари, шахсий ҳимоя воситалари шу куни Термиз шаҳри ва туманлардаги тиббиёт бирлашмаларига жўнатилди.
Хорижлик ватандошларимиз жўнатган замонавий тиббиёт жиҳозлари, шахсий ҳимоя воситалари шу куни Термиз шаҳри ва туманлардаги тиббиёт бирлашмаларига жўнатилди.