ЎзА Ўзбек

07.10.2019 Чоп этиш версияси

Сурхондарёда уч эгизак – Ҳасанбой, Фотима ва Зуҳра дунёга келди

Сурхондарёда уч эгизак – Ҳасанбой, Фотима ва Зуҳра дунёга келди

Термиз шаҳрида ажойиб хушхабар тарқалди. Шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида Ирода Хўжамова бир йўла уч эгизакни дунёга келтирди. 

Аёлнинг турмуш ўртоғи Умиджон Ҳайдаров қурилиш ташкилотида ишчи бўлиб, меҳнат қилади. Бу бахтиёр оилада икки қиз камолга етаётган эди. Эндиликда улар беш нафар бўлди. Чақалоқларга юртга муносиб солиҳ фарзандлар бўлсин, деган эзгу ниятлар билан Ҳасанбой, Фотима ва Зуҳра, деб исм қўйишди. 

Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмасидан маълум қилишларича, туғилган уч чақалоқ малакали мутахассислар кўригидан ўтказилди. Улар соғлом. Онани ҳам, чақалоқларни ҳам тажрибали шифокорлар назорат қилиб, малакали тиббий хизмат кўрсатмоқда. 

9.jpg

3 413
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА