Кеча Сурхондарё вилоятида 23 фуқаронинг коронавирус инфекцияси билан касаллангани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур хабар юзасидан кўплаб юртдошларимиз беморларнинг аҳволи, инфекция аниқланганлар қайси ҳудудлардан эканлиги, улар орасида сурхондарёликлар ҳам бор-йўқлиги ва айни пайтда воҳада ҳолат билан қизиқмоқда.

Ушбу саволларга ойдинлик киритиш учун Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобохон Шукуровга мурожаат этдик:

Инсониятни жиддий ташвишга қўйган офат афсуски, жанубдаги воҳани ҳам четлаб ўтмади. Вилоятда 23 кишининг коронавирусга чалингани маълум бўлди. Уларнинг 20 нафари 28 март куни Москва шаҳридан чартер рейс билан Термиз халқаро аэропортига келиб, Ангор туманида карантин муддатини ўтаётган фуқаролардан, уч нафари мамлакатлараро қатнайдиган юк машиналари ҳайдовчиларидир. Касаллик аниқланганлар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилояти, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Андижон, Қашқадарё, Фарғона, Наманган вилоятлари фуқароларидир. Шунингдек, беш нафар сурхондарёлик ҳам бор. Айни пайтда барча беморлар Термиз шаҳридаги вилоят юқумли касалликлар шифохонасида тегишли муолажаларни олмоқда. Даволаш ишлари белгиланган стандартлар ва видеоконсулимлар асосида малакали шифокорлар томонидан олиб борилаётир. Учтасининг аҳволи ўртача оғирликда. Қолганлари нисбатан қониқарли.

Мамлакатимизда карантин қоидалари жорий этилганидан буён вилоятда 15 минг 768 фуқаро стационар ва уй шароитида кузатувга олинди. Ҳозиргача уларнинг 9 минг 839 нафарида касаллик аломатлари аниқланмагани учун карантиндан чиқарилди. Шу кунларда 5 минг 119 фуқаро уйида, 810 фуқаро стационар тартибда карантин муддатини ўтамоқда.

Вилоятда инфекция тарқалишининг олдини олиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш учун барча зарур чоралар кўрилаётир. Шу мақсадда маҳалла, стационар, кўча ва уй карантини жорий этилиб, вақтинчалик белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этилишини таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Хуллас, ер шари бўйлаб кенг ёйилган бу балони тезроқ енгиш учун юртдошларимиздан карантин талабларига қатъий амал қилиб, уйда қолишларини ўтиниб сўраймиз!

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда коронавирус инфекцияси аниқланганлар орасида маҳаллий аҳоли ҳам борми?