ЎзА Ўзбек

13.01.2020 Чоп этиш версияси

Сурхондарёда ҳарбий-ватанпарварлик фестивали

Сурхондарёда ҳарбий-ватанпарварлик фестивали

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди. Унда 10 мингдан ортиқ фуқаро иштирок этди.

“Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остидаги фестивальБилол Нозим ва Мустақиллик шоҳкўчалари бўйлаб ташкил этилган ҳарбий парад билан бошланди.

photo5251324674959322329.jpg

photo5251293235798715782.jpg

photo5251293235798715780.jpg

Ўзбекистон Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бошқармаси тасарруфидаги ҳарбий автомобиллар, ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий техникалари, мудофаага қарашли махсус операцион қўшинлари махсус техникалари, отлиқ аскарлар, ҳарбийлаштирилган парад иштирокчилари сафда тантанавор юриш қилди.

Шаҳардаги марказий ўйингоҳда ҳарбий техникалар ҳамда аскарларнинг чиқишлари намойиш этилди.

Тадбирда Шеробод тумани ҳокими Алишер Амиров сўзга чиқиб, Ватан ҳимоячиларини байрам билан қутлади.

photo5251293235798715779.jpg

photo5251293235798715778.jpg

photo5251293235798715777.jpg

2 138
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА