Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.10.2017 16:09 Чоп этиш версияси

Сурхондарё вилояти перинатал марказида кўрсатилаётган тиббий хизматдан аҳоли мамнунми?

Сурхондарё вилояти перинатал марказида кўрсатилаётган тиббий хизматдан аҳоли мамнунми? Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 10-11 февраль кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Термиз шаҳрида ташкил этиладиган замонавий тиббиёт муассасалари, жумладан, перинатал маркази лойиҳаси билан танишиб, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлод камолоти билан боғлиқ бу ишларни сифатли ва пухта амалга ошириш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берган эди.

Мазкур тиббиёт муассасасини қайта реконструкция қилиб, замонавий ускуналар билан жиҳозлашга 17 миллиард сўм маблағ ажратилган. Айни пайтда марказнинг янги биносида қурилиш-реконструкция ишлари давом этмоқда. Шу боис аҳолига қулайлик яратиш мақсадида вилоят перинатал марказини Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси қошида ишга туширилган янги бинога вақтинча жойлаштириб, хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

Уч қаватли бинода хотин-қизлар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, ташхис қўйиш ва даволаш учун барча шароит яратилган.

6.jpg

– Ҳолсизланиб, тобим қочиб қолди, – дейди Денов туманидаги Гулбаҳор маҳалласида яшовчи Ш.Каримова. – Шифокорларга учрашган эдим, бир неча кун муолажа олишим зарурлигини тавсия қилди. Ҳозир даволанмоқдаман. Ўзимни анча тетик ва соғлом ҳис этяпман. Бу ерда оналар учун ҳам, чақалоқлар учун ҳам зарур қулайлик яратилган. Замонавий тиббий ускуналар ёрдамида касалликларга аниқ ташхис қўйилиб, бепул дори-дармон билан таъминланмоқда. Кўрсатилаётган бундай хизматдан жуда мамнунмиз.

– Янги бинода қурилиш-реконструкция ишлари якунланиб, тиббий ускуналар билан тўлиқ жиҳозлангунча беморларга шу ерда хизмат кўрсатамиз, – дейди вилоят перинатал маркази шифокори З. Имомова. – Мақбуллаштирилаётган тиббиёт муассасамизда барча шароитларга эга аёллар маслаҳат поликлиникаси ҳам ташкил этилаётгани вилоятда оналар ва болалар ўлими, чақалоқлар ногирон ва нуқсон билан туғилишининг олдини олишга хизмат қилади. Шунингдек, келгусида Денов, Шеробод, Шўрчи, Бойсун ва Қумқўрғон туманлари тиббиёт бирлашмаларида перинатал бўлимлар барпо этилиши хотин-қизлар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларга тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Холмўмин Маматрайимов, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА
3 136






Все о погоде - Pogoda.uz