ЎзА Ўзбек

08.12.2019 Чоп этиш версияси

Сурхондарё вилояти ҳокими мусобақа ғолибини “Nexia-3” автомобили билан тақдирлади

Сурхондарё вилояти ҳокими мусобақа ғолибини “Nexia-3” автомобили билан тақдирлади

Термиз шаҳридаги “Алпомиш” кураш мажмуасида Сурхондарё вилояти ҳокими соврини учун эркаклар ўртасида миллий кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллик байрами ҳамда Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган вилоят очиқ турнири бўлиб ўтди.

Мусобақада сурхондарёлик мамлакатимиз вилоятларидан келган юздан зиёд номдор полвон гиламга тушиб, 60, 81 ва 90 килограммдан ортиқ вазн тоифасида ўзаро куч синашди.

photo5431698831646501992.jpg

photo5433914738418494571.jpg

90 килограммдан ортиқ вазн тоифасидаги полвонлар баҳсида Термиз туманилик Самижон Убайдуллаев биринчи ўринни қўлга киритиб, вилоят ҳокимининг соврини – “Nexia-3” автомобили ҳамда қимматбаҳо эсдалик совға билан тақдирланди. Иккинчи ўрин шўрчилик Зиёдулла Нодировга, учинчи ўрин сариосиёлик Муҳсин Хисомиддинов ва бойсунлик Абдулла Тангриевга насиб этди.

Қизғин ва муросасиз кечган беллашувнинг 81 килограмм вазн тоифасидаги мусобақасида қашқадарёлик Арслон Тожиев биринчи, Жарқўрғон туманилик Ўрол Содиқов иккинчи, Шўрчи туманидан Умар Бозоров ва музработлик Бозор Абдураҳимовлар учинчи ўринни эгаллади. 60 килограмм вазндаги полвонлар баҳсида Андижонлик Муҳриддин Тилавов биринчи, Термиз давлат университети талабаси Баҳодир Бобоев иккинчи, хоразмлик Қобул Аҳмедов ҳамда шерободлик Аброр Жаббаров учинчи ўрин билан кифояланди.

photo5433914738418494572.jpg

photo5431698831646501990.jpg

Ғолиблар пул мукофотлари ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Турнирда вилоят ҳокими Т.Боболов, Ўзбекистон Кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комилжон Юсупов иштирок этди.

2 706
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА