Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

06.08.2018 15:52 Чоп этиш версияси

Суратларда ватан манзаралари

Суратларда ватан манзаралари
Тошкент Фотосуратлар уйида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ҳамда Бадиий академия ҳамкорлигида “Қудратимиз бирлик ва ҳамжиҳатликда” ва “Ўзбекистон – умумий уйимиз” мавзуида фотокўргазма очилди.

Мустақиллигимизнинг 27 йиллигига бағишлаб “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил этилган фотокўргазмада таниқли рассомлар, маънавият тарғиботчилари, академиклар, ёшлар, кенг жамоатчилик ҳамда журналистлар иштирок этди.

Кўргазмада Владимир Жирнов, Абдуғани Жумаев, Ғайрат Шукуров, Рустам Шарипов Владимир Гончаренко ва Владимир Ковреин каби таникли фотоижодкорларнинг 100 дан ортиқ асарлари намойиш этилмоқда. Картиналарда акс этган Ватанга бўлган чексиз муҳаббат, эзгуликка интилишни яққол ҳис қиласиз.

10.JPG

14.JPG

Гулноза Бобоева, Аъло Абдуллаев (сурат) ЎзА