Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.10.2017 17:19 Чоп этиш версияси

«Сукунат маликаси» шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди

Пойтахтимиздаги «Китоб олами» маънавий-маърифий савдо мажмуасида истеъдодли ёш шоира Зилолабону Ҳолиқованинг «Академнашр» нашриётида чоп этилган «Сукунат маликаси» шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Зилолабону Жиззах шаҳрида туғилган. Унинг «Гавҳарим бор», «Кўнгилга йўл» каби шеърий тўпламлари чоп этилган.

Муаллиф оғир тиббий муолажалардан кейин эшитиш қобилиятини йўқотади ва бу дард уни узоқ сукунат оламига етаклайди. Шу сабаб Зилолабону навбатдаги ижод маҳсули тўпламини «Сукунат маликаси» дея номлади. Мазкур тўпламдан жой олган 60 га яқин шеърда мусаффо севги, беғуборлик ва самимият, юртга садоқат, гўзал инсоний хислатлар тараннум этилган. Мудроқ дилнинг уйғониши, ҳароратли қалб кечинмалари, руҳий эврилишлар, покиза муҳаббат истаги шоира битган сатрларнинг таъсирчанлигини оширади.

– Зилолабону етук шоира сифатида шаклланиб келмоқда, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг адабий маслаҳатчиси Фароғат Худойқулова. – Унинг тиришқоқлиги, зукколиги, ҳаракатчанлиги ва меҳатсеварлиги юксак марраларни эгаллашига замин яратмоқда.

Гулноза Бобоева, ЎзА
4 469






Все о погоде - Pogoda.uz