Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.04.2017 20:46 Чоп этиш версияси

Судьялар ёшлар билан мулоқот қилди

Тошкент шаҳар хўжалик суди томонидан "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастури доирасида пойтахтимиздаги таълим муассасаларида ёшлар билан мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Тошкент маданият коллежида ўтказилган мулоқотда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда Тошкент шаҳар хўжалик суди судьялари У.Суюнов, М.Абдуллаева мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳаcида олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 21 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони мазмун-моҳиятини ўқувчи-ёшларга тушунтириб берди.

Ёшлар Президентимизнинг 2017 йил 15 февралдаги «Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги фармони борасида ҳам кенг тушунчаларга эга бўлди. Мазкур фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилиб, унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил қилинди.

Ҳужжатда маданият муассасалари, жумладан, театрлар, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, музейлар ҳамда бошқа маданий-маърифий муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш, маънавий етук, интеллектуал баркамол ва юксак маданиятли шахсларни тарбиялаш ишида ушбу муассасалар имкониятларидан янада тўлиқ фойдаланиш каби устувор вазифалар белгиланган.

Тадбирда ёшлар ўртасида жиноят содир этиш ҳолатлари ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида ҳам фикр алмашилди. Ўқувчилар атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга бефарқ бўлмасдан, диний экстремизм, терроризм, “оммавий маданият”, гиёҳвандлик каби иллатларга қарши курашишга чақирилди.

Мулоқотда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
3 154






Все о погоде - Pogoda.uz