Мазкур воқеадан сўнг аҳволи ёмонлашган судья А.Эргашев тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан Сирдарё вилоят шифохонасининг шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига олиб кетилган.

Судьялар олий кенгаши масъул ходимлари Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти судининг судьяси А.Эргашевнинг қаршиликка учрагани, тан жароҳати олгани ҳолати бўйича вилоятга бориб хизмат текшируви олиб бормоқда.

Дастлабки ўрганиш давомида судья Гулистон шаҳри ҳудудига киришда ўрнатилган «Карантин блок пости»дан ўтмоқчи бўлганида, постда хизматда бўлган ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари постни сунъий равишда тўсиб қўйиб, судьянинг бошқарувида бўлган автотранспорт воситасини ўтказмасдан, бошқа йўналишга қараб ҳаракатланишни талаб қилишгани аниқланди.

Судья А.Эргашев ИИБ ходимларига кириб-чиқиш рухсат этилган блок пост орқали шаҳар ҳудудига кириши кераклиги ҳақида тушунтирмоқчи бўлганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари судьянинг қонуний талабини эшитмасдан, унга қўпол муомалада бўлиб, автомашинасини қўллари билан уриб, судьяни ўз автомашинасидан куч ишлатиш йўли билан мажбуран тушириб, қўлидан тортиб уни четга олиб, уни шахси, судьялик лавозими ва қадр-қимматини ҳақорат қилиб, унга тан жароҳати етказишган. Унинг шахсий мулки ҳисобланган автомашинасини эса ИИБ ходими бошқариб, воқеа жойидан йўлнинг четига олиб бориб, очиқ ҳолда ташлаб кетган.

Суд-тиббиёт экспертизасининг хулосасида, А.Эргашевда чап қўл елка бўғими, чап оёқ тизза бўғими олд соҳалари қонталашлари, бош чап томон чакка-тепа, чап қўл билак кафт бўғими, кўкрак умуртқалари соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши каби жароҳатлар аниқланган. Ушбу жароҳатлар оғирлик даражасига кўра, енгил шикаст тоифасига кириши кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Судьялар олий кенгашининг юз берган вазиятни атрофлича ўрганиш ҳамда холис маълумот тўплаш мақсадида ўтказаётган хизмат текшируви якуний натижалари маълум қилинади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судьялар олий кенгаши судьяга тан жароҳати етказилгани ҳолати бўйича хизмат текшируви ўтказмоқда