Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.04.2018 11:54 Чоп этиш версияси

Судьялар олий кенгаши номзодларга хулоса берди

Судьялар олий кенгаши хулосаси билан 4 нафар номзод судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига муносиб, деб топилди.

Сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилди. Мазкур ислоҳотлар натижасида юқори малакали ва самарали фаолият юритувчи суд корпусини шакллантириш мақсадида судьялик лавозимига тайинлаш (сайлаш)нинг муддатсиз даврга лавозимда бўлишни назарда тутувчи янги тартиб киритилди. 

2017 йил 12 апрелда қабул қилинган “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик процессуал ва хўжалик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида судьялик лавозимининг муддатсиз даври белгиланди. 

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан катта ҳаётий ва иш тажрибасига эга, жамиятда юксак обрў-эътибор қозонган билимли судьялар орасидан бир нечта мана шундай масъулиятли лавозимга муносиб топилмоқда. 

Судьялар олий кенгаши оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шўъбаси томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 9 апрель куни Судьялар олий кенгашида бўлиб ўтган йиғилишда, Кенгаш хулосаси билан 4 нафар номзодлар, хусусан Базарбаева Гулнара Жуманазаровна Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судининг судьяси лавозимида, Тухтаев Мухиддин Ахмедович жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг судьяси лавозимида, Шукуров Фарход Бакиевич Тошкент шаҳар М.Улуғбек туман маъмурий судининг раиси лавозимида, Умаров Саидахрор Аскарович жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг судьяси лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига муносиб деб топилдилар. 

Шу билан бирга, Кенгаш хулосаси асосида 12 нафар номзод судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатга муносиб деб топилган бўлса, 2 нафар номзод судьялик лавозимига номуносиб деб топилдилар. 

Санжар Дусанов

13 623