Бош қомусимизда эътироф этилганидек, судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади

Бу суд қарорларини прокуратура томонидан чақириб олиб ўрганиш амалиётини чеклаш, фақат иш юзасидан шикоят келиб тушган ҳолдагина прокурор суд қарорини олиб ўрганиши мумкинлиги қонунчиликда акс этиши билан боғлиқ.

Бош қомусимизда эътироф этилганидек, судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Судьяларнинг дахлсизлиги қонун билан кафолатланади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев айнан шу масалага эътибор қаратар экан, суд бирон-бир мансабдор шахснинг қўли етадиган идорага айланиб қолишига мутлақо йўл қўймаслик шарт, деб таъкидлаган эди. Шу сабабли суд ишларига аралашгани ёки судга босим ўтказгани учун жавобгарликни кучайтириш лозимлигига эътибор қаратилди.

Айнан ушбу мақсадни амалга ошириш учун зарур амалий қадамлар қўйилди. Судьяларнинг ваколат муддати 5 йиллик, 10 йиллик ва муддатсиз давр этиб белгиланди. Судьяларнинг иқтисодий таъминоти яхшиланди. Суд раисларидан судьяларга нисбатан интизомий иш қўзғатиш ваколати олиб ташланди.

Ислоҳотлар натижасида биргина суд қарорлари бўйича ўтган 3 йилда 1 минг 989 нафар, 2019 йилнинг ўзида 859 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди.

Бу рақамлар янада кўпроқ бўлиши мумкин эди, лекин айрим судьялар томонидан оқлов ҳукмларини чиқаришда ҳадиксираш ҳолати ҳамон учраб турибди.

Баъзи ҳолатларда айрим прокурорлар томонидан агарда судья оқлов ҳукми ёки уларни қаноатлантирмайдиган қарор қабул қилган тақдирда ушбу суднинг қарорлари ва ишларини прокуратура томонидан чақириб олиб, ўрганиш ва протестлар келтириш ҳолатлари йўқ, деб бўлмайди. Бундай ҳолатни судьяга нисбатан руҳий босим сифатида баҳолаш мумкин. 

Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида дастлабки терговда давом этиб келаётган қонун бузилиш ҳолатларини фақат ва фақат судларнинг ҳақиқий мустақиллигига эришиш орқали бартараф этиш мумкинлиги яна бир бор таъкидланди. Эски тузумдан қолган ва ҳануз давом этаётган суд қарорларини прокуратура томонидан чақириб олиб, ўрганиш амалиётини чеклаш лозимлиги, энди фақат иш юзасидан шикоят келиб тушган ҳолдагина прокурор суд қарорини олиб ўрганиши мумкинлиги ҳақида ҳаққоний фикрлар билдирилди.

Шу фикрлардан келиб чиқиб Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга доир Давлат дастурининг “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари” деб номланган 2-йўналишининг 52-бандида судлар фаолиятида прокурор иштирокини такомиллаштириш назарда тутилган. Унда прокурор томонидан қонуний кучга кирган ҳукмлар, ҳал қилув қарорлари, ажримлар ёки қарорлар бўйича ишларни иш юзасидан тарафлар мурожаати (прокурордан ташқари) бўлган ҳолдагина суддан ўрганиш учун олиш тартибини белгилаш назарда тутилган.

Шуларни инобатга олган ҳолда амалдаги қонун ҳужжатларига прокурор фақат шикоят бериш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг ёзма мурожаати асосида суднинг ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ва қарори қонуний кучга кирган ишларни суддан ўрганиш учун олиши ёки ўрганишни рад этиши мумкинлиги киритиши кўзда тутилмоқда.

Бунда прокурор ишни суддан ўрганиш учун олиш тўғрисидаги илтимосномасида иш қайси тарафнинг қандай важига баҳо бериш учун олинаётганлигини кўрсатган ҳолда тарафнинг ёзма мурожаатини илова қилган ҳолда ишни суддан сўраб олиши мумкинлигига, бу қоидага риоя қилмаслик суд томонидан прокурорнинг ишни ўрганиш учун олиш тўғрисидаги илтимосномасини рад қилишга асос бўлиши белгиланиши лозим.

Бундан ташқари, амалдаги Жиноят-процессуал, Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Маъмурий суд ишларни юритиш тўғрисидаги кодекслардаги суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишда берилган шикоят ёки билдирилган протестни кўриб чиқишда фарқ мавжуд.

Суд қарорлари устидан назорат тартибида шикоят бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан шикоят берилса, шикоятни ўрганиб чиқиш натижалари бўйича Олий суднинг судьяси ўз ажрими билан суд қарорларини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисида ёки шикоятни иш билан бирга кўриб чиқиш учун Олий суднинг тегишли судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисидаги қарорларидан бирини қабул қилади.

Прокурор томонидан суд қарорига нисбатан берилган протест киритилганда эса суд қарорларини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги масала муҳокама қилинмасдан протест иш билан бирга кўриб чиқиш учун тўғридан-тўғри Олий суднинг тегишли судлов ҳайъатига ўтказилади.

Бу эса қонунлардаги тарафларнинг тенглиги ва суд ишларини юритишдаги тортишув принципига мувофиқ келмайди.

Шу сабабли амалдаги қонунлардаги прокурорларнинг суд қарорларига нисбатан протест келтириш ҳуқуқини тақдимнома киритиш, деб белгиланиши мақсадга мувофиқ.

Чунки “протест” термини юридик луғатларда бирон нарсага қатъий норозиликни билдирувчи расмий эътироз, амрнома, хоҳишига зид нарсани билдириш, деб тушунилади ва қонун мазмуни бўйича кўриб чиқилиш шарт бўлган ҳужжат ҳисобланади.

“Тақдимнома” термини эса бирон-бир маълумотни илтимоснома тарзидаги ифодалайдиган расмий ҳужжат бўлиб, қонунда қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги қабул қилинадиган ҳужжатни ифодалайди.

Тарафларнинг тенглиги таъминлаш мақсадида “Прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг 34, 35-моддаларига тегишли ўзгартириш киритиб, унда прокурор ишни фақатгина моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаси бузилган ҳолатига баҳо бериш мақсадида суднинг қарорига тақдимнома киритиш учун олиши мумкинлиги назарда тутилиши керак.

Суднинг қарорига тақдимнома киритиш учун асослар мавжуд бўлмаганда ишни текширган прокурор асослантирилган хулоса тузиб, хулоса тақдимнома келтириш ваколатига эга бўлган шахс томонидан тасдиқланиб, ишга қўшиб қўйилиши ҳамда бу ҳақда илтимосномасига кўра иш ўрганиш учун олинган шахсга, корхона, муассаса ёки ташкилотга хабар берилиши, иш эса судга қайтарилиши кўрсатилиши лозим бўлади.

Шунингдек, суднинг қарорига тақдимнома киритиш учун асослар мавжуд эмаслиги ҳақидаги фақат бир марта хулоса тузилиши, бу хулоса юзасидан норози тараф томонидан юқори турувчи прокурорга ёки суд қарорига нисбатан шикоят қилиниши мумкинлиги, ишни ўрганиш учун олишнинг рад этилиши устидан эса юқори турувчи прокурорга шикоят қилиниши мумкинлиги белгиланиши лозим.

Бундай мазмундаги нормани процессуал кодексларга, жумладан Жиноят-процессуал, Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Маъмурий суд ишларни юритиш тўғрисидаги кодексларга киритиш мақсадга мувофиқ бўлиб, амалдаги “Прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг 34 ва 35-моддаларини қуйидаги янги таҳрирда бериш таклиф қилинади:

34-модда. Ишларни суддан чақириб олиш тартиби

Прокурор фақат шикоят бериш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг ёзма мурожаати асосида суднинг ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ва қарори қонуний кучга кирган ишни суддан ўрганиш учун олиши мумкин.

Бунда прокурор ишни суддан ўрганиш учун олиш тўғрисидаги илтимосномасида иш қайси тарафнинг қандай важига баҳо бериш учун олинаётганлигини кўрсатган ҳолда тарафнинг ёзма мурожаатини илова қилган ҳолда ишни суддан сўраб олиши мумкин. Бу қоидага риоя қилмаслик суд томонидан прокурорнинг ишни ўрганиш учун олиш тўғрисидаги илтимосномасини рад қилишга асос бўлади.

Бунда прокурор ишни фақатгина моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаси бузилган ҳолатига баҳо бериш мақсадида суднинг қарорига тақдимнома киритиш учун олиши мумкин бўлади.

Суднинг қарорига тақдимнома киритиш учун асослар мавжуд бўлмаганда ишни текширган прокурор асослантирилган хулоса тузади, хулоса тақдимнома киритиш ваколатига эга бўлган шахс томонидан тасдиқланиб, ишга қўшиб қўйилади. Бу ҳақда илтимосномасига кўра иш ўрганиш учун олинган шахсга, корхона, муассаса ёки ташкилотга хабар берилади, иш эса судга қайтарилади.

Суднинг қарорига тақдимнома киритиш учун асослар мавжуд эмаслиги ҳақидаги фақат бир марта хулоса тузилади, бу хулоса юзасидан норози тараф томонидан юқори турувчи прокурорга ёки суд қарорига нисбатан шикоят қилиниши мумкин.

Ишни ўрганиш учун олишнинг рад этилиши устидан юқори турувчи прокурорга шикоят қилиниши мумкин.

Айблов хулосасини, айблов далолатномасини, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган прокурор ёки юқори турувчи прокурор жиноят иши судда кўриш учун тайинлангунига қадар ишни суддан чақириб олиш ҳуқуқига эга”.

35-модда. Суд қарорларига тақдимнома киритиш

Прокурор процессуал қонунда белгиланган тартибда ўз ваколатлари доирасида суднинг ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ва қарорига тақдимнома киритишга ҳақли.

Тақдимнома киритиш прокурорнинг ваколат доирасидан четга чиқиб кетадиган ҳолларда у тақдимнома киритиш тўғрисидаги таклиф билан юқори турувчи прокурорга мурожаат этади”.

Зеро, Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида таъкидланганларидек, суд остонасига қадам қўйган ҳар бир инсон, Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётганига тўла ишонч ҳосил қилиши керак.

Хулоса қилиб айтганда, таклиф этилаётган ўзгартиришлар амалда ўз ифодасини топса, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш билан бир қаторда тарафларнинг тенглигини ҳамда суднинг чинакам мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади.

Ш. АБДУҚОДИРОВ,
 юридик фанлари доктори, доцент 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судларнинг чинакам мустақиллиги йўлидаги муҳим қадам