Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.04.2018 19:59 Чоп этиш версияси

Судхўрликдан туҳматгача

Судхўрликдан туҳматгача Муқаддас динимизда судхўрлик энг катта гуноҳ саналади. Устига устак бундай ножоиз йўллар билан пул топишни касб қилган инсон бировга ноҳақ туҳмат қилсачи?

Навоий шаҳрида яшовчи Роҳат Қувондиқова (исм-шарифлар ўзгартирилган)нинг шикояти шундай бўлиб чиқди. Унинг олий маълумотли ўқитувчи бўла туриб, ҳалол ва ҳаром ҳақида шогирдларига дарс бергани, бироқ ўзи бунга амал қилмаганини қандай тушуниш мумкин?

Воқеа бундай бошланган: ўқитувчи муайян вақтдан бери кўп “мижоз”ларига “процент” эвазига керакли миқдордаги пулдан қарашиб туради. Аммо шу орада унинг бошқа бир ҳийласи чиқади. Яъни, бир вақтлар қарз олганлар орасидан 4 нафар аёлни танлаб, гўёки қарздорлар унинг миллион-миллион сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгану, ҳанузгача алдаб бермай юргани ҳақида ички ишлар органларига хабар қилади.

Текширувлар давомида аниқ бўлдики, ўқитувчи опа тўртала аёлга ҳар ойда берилган суммадан 10 фоиздан устама олиш шарти билан пул берган. Лекин қарздорлар тузилган “битим” асосида омонатни эгасига қайтаргани, афсуски у аёлларга туҳмат қилгани ўз исботини топди.

Мазкур ҳолат юзасидан Роҳат Қувондиқовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 237-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
4 174