ЎзА Ўзбек

04.04.2018 16:57 Чоп этиш версияси

Судга мурожаат қилишга кимлар ҳақли?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ахборот хизмати маълумотларига кўра, муайян низога оид ариза ёки даъво аризаси билан судга қуйидаги 3 хил тоифадаги шахслар мурожаат қилишга ҳақлидирлар:

ўзининг ҳуқуқи ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилишни сўраб мурожаат қилаётган шахслар;

прокурорлар;

қонунга мувофиқ бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат этишга ҳақли бўлган давлат органлари ва ташкилотлар.

Судларга даъво аризаси, ариза, илтимоснома ва шикоят қуйидаги тартибда берилиши мумкин:

судларга бевосита ташриф буюрган ҳолда суднинг девонхонаси ёки суд раҳбариятининг, судьяларнинг шахсий қабули орқали;

почта алоқа бўлимлари орқали;

уйдан, ишхонадан ёки Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда электрон равишда Олий суднинг расмий веб-сайти ёки ахборот тизимининг веб-сайти орқали мурожаат қилишлари мумкин.

ЎзА
7 820