ЎзА Ўзбек

25.05.2020 Чоп этиш версияси

Суданнинг собиқ президентидан 4 миллиард доллар мусодара қилинди

Суданнинг собиқ президентидан 4 миллиард доллар мусодара қилинди

Судан ҳукумати мамлакатнинг собиқ президенти Омар аль-Башир, унинг қариндош-уруғлари ва ёрдамчиларининг мол-мулкини мусодара қилишга муваффақ бўлди. Мусодара қилинган молк-мулкнинг қиймати тахминан тўрт миллиард долларга баҳоланмоқда. “Аль-Арабия” телеканали Суданнинг коррупцияга қарши кураш комиссияси маълумотига таяниб ушбу хабарни тарқатди.

“Суданнинг собиқ президенти, унинг оила аъзолари ва яқин кишилари эгалик қилаётган маблағлар ва турли компаниялардаги улушлари қиймати бизнинг дастлабки ҳисоб-китобимизча, 3,5 миллиард доллардан то 4 миллиард долларгача баҳоланади“, — деди комиссия вакили Салах Манаа.

Мамлакатни 30 йил бошқарган Омар аль-Башир 2019 йил 11 апрелда халқ норозиликлари туфайли ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлаштирилган эди. Армия томонидан вақтинчалик Ҳарбий кенгаш тузилди, парламент тарқатиб юборилди ва конститутицияга амал қилиш тўхтатилди. Ўтган йил сентябрь ойида мамлакатда янги ўтиш ҳукумати тузилди. 2019 йил декабрда эса аль-Башир коррупцияда айбланиб икки йилга озодликдан маҳрум қилинди.


3 095
ЎзА