Лекин мазкур ҳудудлардаги маҳаллий аҳоли фаоллари ушбу қарор юзасидан судга эътироз билан чиқишди.

Тошкент шаҳар ҳокими “SUPER ARDUA” МЧЖга ер участкасини захиралаш ва инвестиция шартномасида кўрсатилган талабларини бажариш ҳақида” ҳамда “SUPER ARDUA” МЧЖга инвестиция шартномасида кўрсатилган талаблар бажарилганлигини инобатга олган ҳолда ер майдони ажратиб бериш ҳақида” қарор қабул қилган эди. Лекин мазкур ҳудудлардаги маҳаллий аҳоли фаоллари ушбу қарор юзасидан судга эътироз билан чиқишди. 

Ҳолат юзасидан иш олиб борилганда маълум бўлдики, маҳаллий аҳоли шикоят қилганидек, лойиҳалашда қурилишга ажратилган ер майдоннинг 90 фоизидан ортиқ қисмига қурилмаларни қуриш мўлжалланганлигини, бу эса ҳудудда автотураргоҳ жойлаштириш, бинога кириш-чиқиш йўлаклари ташкил этиш ҳамда ободонлаштириш ишлари учун қўшимча ер майдонларини эгаллаш талаблари инобатга олинмаган, оқибатда ён-атрофдаги ўтиш ва автомобиллар йўлаклари эгалланиб, тирбандлик келтириб чиқариб, аҳолига ноқулайликлар яратади.

Санитария ва гигиена қоидаларига кўра, ташхис қўйиш маркази кириб-чиқиш эшиклари ҳамда ойналари билан чиқинди сақланадиган жой оралиғидаги масофа 20 метрдан кам бўлмаслиги белгиланган. Қурилиши мўлжалланган клиника ён атрофида кўп қаватли турар жойлар, мактабгача таълим муассасаси мавжуд бўлиб, қурилиш лойиҳа ҳужжатлари юқорида кўрсатилган қонун ва норматив ҳуқуқий ҳужжат талабларга жавоб бермайди. Шунингдек, ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли ушбу лойиҳа билан таништирилмаганлиги ва қурилишни амалга ошириш учун уларнинг розилиги олинмаган.

2019 йил 6 ноябрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туман маъмурий судида ўтган очиқ суд мажлисида аризачи “JANGOH” МФЙнинг жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимиятига нисбатан келтирган аризаси қаноатлантирилиб, суд маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 154-158, 185, 189-моддаларига асосан Тошкент шаҳар ҳокимининг юқоридаги икки қарорини ҳақиқий эмас, деб топди.

Суд давлат божини ундириш масаласини Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 185-моддасига мувофиқ, Чилонзор тумани “JANGOH” МФЙ раиси А.К.Ким судга давлат божини жавобгар томондан ундиришдан воз кечиши ҳақидаги ариза билан мурожаат этганини инобатга олиб, жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимиятини давлат божини ундиришдан озод қилишни лозим топди.

Абдулла Муҳиддинов, 
Тошкент шаҳар Чилонзор туман 
маъмурий судининг раиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд Тошкент шаҳар ҳокимининг икки қарорини ҳақиқий эмас, деб топди