Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.10.2017 12:30 Чоп этиш версияси

Суд тизими ахборот-коммуникация технологиялари билан қачон тўлиқ қамраб олинади?

Саволга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари
Холмўмин Ёдгоров жавоб берди.

– Аниқ айтиш мумкинки, жорий йил охиригача E-Sud ахборот тизими мамлакатимизнинг барча фуқаролик ишлари бўйича судларида жорий этилади. Тизимни бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялаштириш ва фуқароларга янги интерфаол хизматларни яратиш борасида амалий ишлар давом эттирилади.

Хусусан, суд қарорларининг ҳақиқийлигини текшириш имкониятини берувчи механизмларидан бири – QR Сode хизмати ишга туширилди. Айни чоғда дастурчилар томонидан E-Sud ахборот тизимининг кейинги босқичи, яъни тарафлардан апелляция ва кассация шикоятларини қабул қилиш, уларни кўриб чиқиш ва суд ҳужжатларини юбориш қисми ҳам ишлаб чиқилмоқда.

Шунингдек, судларга давлат божи ва бошқа суд харажатларини электрон тарзда тўлаш имкониятини яратиш учун E-Sud ахборот тизимини Биллинг тизими, яъни UzKart ёки бошқа электрон тўлов тизими билан интеграциялаш, ортиқча вақт сарфланиши ва оворагарчиликнинг олдини олишга қаратилган калькуляция хизматини йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бу каби изчил ишлар, албатта, келгусида суд соҳасида замонавий тизимлар янада кенг жорий этилиши, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлиги ошишига замин яратади.

ЎзА
4 447






Все о погоде - Pogoda.uz